Savol bering, biz OnLine!

O'zbekcha Русский English


 

 

Ноябрь 21, 2017

ЯШНОБОД ТУМАНИДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ
ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА

 

“Маърифат” маҳалласида Президентимиз ташрифлари доирасида берилган топшириқга биноан Халқ таълими тасарруфидаги фаолият юритмаётган боғча ўрнида 32-сонли оилавий поликлиника янгитдан қурилди.

Янги поликлиника Яшнобод тумани, Ўш кўчаси 9-уй манзилида жойлашган бўлиб жами ер майдони: 17000 м. кв., шундан, бино ва иншоотлари 900 м.кв, 2 қавватдан иборат. Ходимлар сони: 110 нафар.

Қурилиш ишлари “Универсал қурилиш сервис” МЧЖ ва Тошкент шаҳар “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” томонидан бажарилиб Тошкент шаҳар ҳокимияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Яшнобод тумани ҳокимияти кўмаклашуви билан тўлиқ реконструкция қилиниб ва жиҳозланган бўлган.

Хозирги кун холатига асосий бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларида барча қурилиш ишлари якунланган, поликлиникада рентген хонаси ва исситиш локал қозон хонаси ички таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Объектнинг атрофи асфальт қопламаси билан қоплаш ишлари бошланган ва обонлаштириш ишлари давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 




2014-2016. Legamb.uz ©
"Yuridik yordam hammaga"
 

 

Legamb.uz saytidagi ma'lumotlaridan nusha ko'chirish, tarqatish, hamda boshqa yo'l orqali
foydalanish faqat sayt administraciyasi yozma roziligi orqali ruhsat etiladi.